Жаҳон

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги Хитой ҳукумати томонидан молиялаштириладиган 80 та тарғибот ташкилотини аниқлаган. Улар мамлакатнинг 30 та университетида фаолият юритган. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.

 

Ҳегсетнинг айтишича, вазирлик сўнгги икки ой давомида ушбу ташкилотлар фаолиятини тугатиш билан шуғулланган. Унинг таъкидлашича, улар интеллектуал мулкни ўзлаштириш ва америкалик талабаларнинг дунёқарашига таъсир кўрсатиш билан шуғулланган.

 

Пентагон раҳбари мазкур тузилмалар амалда Хитойнинг халқаро маданий-маърифий марказлари тармоғи бўлган «Конфуций институтлари» фаолиятини давом эттирганини таъкидлади. АҚШ университетлари 2020 йилдан кейин ушбу институтларни оммавий равишда ёпишни бошлаган. Бунга АҚШ Давлат департаментининг уларни Хитойнинг хориждаги миссияси деб тан олиши сабаб бўлган.

 

University World News нашрининг хабар беришича, «Конфуций институтлари» билан ҳамкорликни тўхтатган айрим таълим муассасалари Хитой ҳукуматига миллионлаб доллар миқдоридаги субсидияларни қайтаришга мажбур бўлган.

 

Бироқ АҚШ Миллий олимлар ассоциациясининг 2022-йилги ҳисоботида айрим университетлар Хитой олий таълим муассасалари билан янги ҳамкорлик шартномаларини тузгани, янги марказлар очгани ва Хитой ҳукуматининг тегишли идораларидан маблағ олишда давом этгани қайд этилган.

 

Ҳегсетнинг маълум қилишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

 

«Бу бизнинг ихтироларимизни ўзлаштиришга ёки ёшларимизни ўз давлатига қарши қайрашга уринаётган ҳар қандай мамлакат учун сабоқ бўлсин», — деди Пентагон раҳбари.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.