Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск
Унинг фикрича, сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши космосда катта миқдордаги чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимидан ҳужумкор амалиётларда фойдаланиш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, тизим ҳарбий инфратузилма сифатида ишлатилиши мумкин, бироқ ҳужумлар учун қўлланиши уни жавоб зарбалари учун қонуний нишонга айлантириши эҳтимоли бор.
Маск бу ҳақда 25 октябрь куни X ижтимоий тармоғида ёзган. Унинг фикрича, Starlink сунъий йўлдошларига зарба берилиши космосда катта миқдордаги чиқиндилар ҳосил бўлишига ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
«Агар душман Starlink сунъий йўлдошларини портлатса, бу улкан вайронагарчилик майдонини яратиб, космосни яроқсиз ҳолга келтирадиган домино эффектига олиб келади», — деган у.
Маскнинг таъкидлашича, Starlink’дан ҳарбий инфратузилма доирасида фойдаланиш мумкин, аммо тизимни жавоб зарбалари учун қонуний нишонга айлантириши мумкин бўлган ҳужумкор ҳаракатларда қўллаш керак эмас.
Аввалроқ, 24 октябрь куни тадбиркор Украина Қуролли кучлари Starlink’дан ҳужумкор дронларни бошқаришда фойдаланганини ва бу тизимдан фойдаланиш шартларига зид эканини даъво қилган эди. Маскнинг айтишича, бундай фойдаланиш имконияти ўтган ҳафта чекланган.
Шунингдек, у Starlink хизматлари тўхтатилган тақдирда, Украина фронтидаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.








