Ўзбекистон

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боғча тарбияланувчисининг заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича аввалги суд ҳукми бекор қилинди. "Garden Catering Trade" МЧЖ раҳбари Шавкат Турдалиев ва технологи Расулжон Алимов озодликдан маҳрум этилди.

 

Фарғона вилояти судлари матбуот хизматининг маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича вилоят судининг кассация инстанцияси 7 ноябрь куни ишни қайта кўриб чиқди.

 

Суд Фурқат туман судининг 2026 йил 21-сентабрдаги ҳукмини МЧЖ раҳбари ва технологига оид қисмини бекор қилиб, уларга нисбатан янги айблов ҳукмини чиқарди.

 

Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида Шавкат Турдалиевга 4 йил, Расулжон Алимовга эса 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Фурқат туман суди Турдалиевни санитария қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топиб, 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилган эди. Алимовга эса санитария қоидаларини бузганлик учун 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

Ҳар икки судланувчи тергов даврида қамоқда сақланган муддатлари ҳисобга олингач, суд залидан озод қилинган эди. Кассация инстанцияси эса ушбу жазоларни озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирди.

 

2026 йил 20 февраль куни Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида тарбияланаётган болаларда овқатдан заҳарланиш аломатлари кузатилиб, улар шифохоналарга ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 105 нафар бола жабрланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 24 февраль куни санитария ва эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Кейинчалик "Garden Catering Trade" МЧЖ фаолияти ҳамда боғчаларга овқат етказиб бериш учун тузилган шартномалар юзасидан қатор қонунбузилишлар аниқланган. Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йилда мазкур корхонани Қувасой ва Фарғона шаҳарларидаги боғчаларга овқат етказиб берувчи сифатида тўғридан-тўғри танлаш қонунчилик талабларига зид бўлганини билдирган.

 

Агентлик вилоят ҳокимлигига қонунбузилишларни бартараф этиш ва масъул шахсларга чора кўриш юзасидан тақдимнома киритган. Бироқ ҳокимлик томонидан тегишли амалий чоралар кўрилмаган.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Маълум бўлишича, эркакнинг алиментдан 83 млн қарзи бўлган.

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Ўзбекистон–Россия III медиа форумида 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда. Тадбир доирасида медиа ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги ва рақамли технологиялар муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.