Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда
Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари доирасида банклар фойдасига ундирувни амалга ошириш мақсадида бир қатор ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Хусусан, қарздорлик мажбуриятларини бажармаган 10 дан ортиқ қарздорга тегишли кўчмас мулк объектлари ҳамда автотранспорт воситалари белгиланган тартибда хатловга олинди.Мазкур чоралар банклар олдидаги қарздорликни ундириш ва ижро ҳужжатлари талабларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, хатланган мол-мулклар қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.







