Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди
Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор Б.Т.И. МЧЖдан ундирувчи “Микрокредитбанк” Хоразм БХО фойдасига 918,8 минг АҚШ доллар асосий қарз, 440,2 минг АҚШ доллар фоиз, ундириш белгиланган.
Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармасига келиб тушиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, Б.Т.И МЧЖга тегишли бўлган Тўқимачилик текстили давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинди ҳамда 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.








