Ўзбекистон

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Ўзбекистон–Россия III медиа форумида 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда. Тадбир доирасида медиа ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги ва рақамли технологиялар муҳокама қилинмоқда.

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

 

Тошкентдаги «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги III медиа форуми бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг «ТАСС» ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат идоралари, етакчи медиа ташкилотлари, IT-сектор ва креатив индустриядан 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда.

 

Форумнинг очилиш маросими ва ялпи мажлисида Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов нутқ сўзлади. У Ўзбекистон медиа маконидаги ўзгаришлар, глобал ахборот муаммолари ва икки мамлакат медиа ҳамжамияти олдидаги устувор вазифалар ҳақида гапирди.

 

Ўзбекистон медиа маконидаги ўзгаришлар

Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги медиа ҳамкорлик икки давлат раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро ишончга асосланган стратегик шерикликнинг бир қисмидир.

 

У мамлакатда сўнгги йилларда медиа соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот берди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2 700 га яқин оммавий ахборот воситаси фаолият юритади. Уларнинг 67 фоизи хусусий секторга тегишли.

 

Жорий йилда нашриёт соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар ошиб, 15 минг номдаги китоб 60 миллион нусхадан ортиқ умумий ададда чоп этилган.

 

Интернет қамрови эса 94 фоизга етган. 2017 йилда фаол контент истеъмолчилари сони 14,7 миллион нафарни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 32,7 миллиондан ошган.

 

Шунингдек, йил давомида Контент маркази томонидан тайёрланган 26 мингдан ортиқ медиа маҳсулот қарийб 2 миллиард марта томоша қилинган. Марказий Осиёда илк бор Миллий медиабанк ҳам ишга туширилиб, Ўзбекистон ҳақидаги ўн минглаб фото ва видеоматериаллар очиқ фойдаланиш учун тақдим этилган.

 

Дезинформацияга қарши ҳамкорлик

Президент матбуот котиби сунъий интеллект ривожланиши билан фейк ва дипфейк материаллар кўпайиб бораётганини таъкидлаб, дезинформацияга қарши курашиш миллий хавфсизлик даражасидаги масалага айланганини қайд этди.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳеч бир мамлакат медиа тизими бундай таҳдидларга қарши якка ҳолда самарали кураша олмайди. Шу боис ахборотнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, уни манипуляция воситасига айлантиришнинг олдини олиш ва фактларни текширишда ҳамкорлик қилиш муҳим.

 

«Турли дезинформация ва ахборот ҳужумлари давлатларимиз ва халқларимиз ўртасида тушунмовчилик ҳамда ихтилоф пайдо бўлишига сабаб бўлмаслиги керак. Сўз ихтилоф эмас, балки ўзаро англашув манбаи бўлиши лозим», — деди Шерзод Асадов.

 

Ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши

Шерзод Асадов Ўзбекистон ва Россия медиа ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тўртта устувор йўналишни илгари сурди:

  • Тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш. Икки мамлакат журналистика мактаблари тажрибасини бирлаштириш, тизимли стажировкалар, қўшма журналистика мактаблари ва таълим платформаларини ташкил этиш.

  • Дезинформацияга қарши биргаликда курашиш. Ахборотни текшириш бўйича умумий стандартлар ишлаб чиқиш ва экспертлар салоҳиятини бирлаштириш. Маълумотга кўра, Ўзбекистонда ушбу йўналишда махсус таълим платформаси орқали 11 минг нафар ёш мутахассис ўқитилган.

  • Технологик шериклик. Рақамли платформалар, сунъий интеллект ва катта маълумотлар билан ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

  • Тўғридан-тўғри алоқалар. Таҳририятлар, журналистлар ва блогерлар ўртасида мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш.

 

Шерзод Асадов нутқини Алишер Навоийнинг «Кимки дўст топса, хазина топибди» деган ҳикматли сўзлари билан якунлади. Унинг таъкидлашича, Тошкентдаги форум янги ҳамкорлар топиш, қўшма лойиҳаларни бошлаш ва икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун муҳим майдон ҳисобланади.

 

Форум доирасидаги тадбирлар тўртта йирик панель сессияси, кибермаконда ахборот хавфсизлиги ва болаларни ҳимоя қилишга бағишланган махсус семинар ҳамда B2B музокаралари билан давом этмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.

Электротехника ишлаб чиқарувчилари халқаро молия бозорига чиқмоқда: корхоналарга 50 минг долларгача компенсация берилади

Электротехника ишлаб чиқарувчилари халқаро молия бозорига чиқмоқда: корхоналарга 50 минг долларгача компенсация берилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки саноат корхоналарига 2–3 миллиард доллар ресурс ажратишга тайёр.

12 нафар блогер реклама қонунчилигини бузган: уларга маъмурий чора қўлланилди

12 нафар блогер реклама қонунчилигини бузган: уларга маъмурий чора қўлланилди

Рақобат қўмитаси мониторингида 110 нафар блогернинг саҳифалари кузатилмоқда.

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат импорт қилинган.

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

Сўнги ўн йилда электротехника саноатида 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди ва 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятларнинг сабаблари, масъул идоралар ва кўрилган чоралар натижалари ягона электрон платформада назорат қилинади.

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоийда ҳаво 30 даражагача, Бухорода эса 30,6 даражагача исиди.

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Гулистонда тегишли рухсатномасиз сафарларини ташкил этишга уринган шахсларга чора кўрилди.