Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи
Мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.

Президент Шавкат Мирзиёев электротехника тармоғида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан мулоқотда соҳани ривожлантириш учун мамлакатда мавжуд имкониятлар ҳақида тўхталди.
Қайд этилишича, жорий йилда учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилган. Ушбу лойиҳа ҳисобига мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага етказилади. 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткични 500 минг тоннага ошириш режалаштирилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, дунёда йилига 500 минг тонна мис ишлаб чиқарадиган давлатлар саноқли. Мамлакатдаги мис ва критик минераллар захираси, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар соҳада узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш учун имконият яратади.








