Ўзбекистон

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

 

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг 4-сентабрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқномада белгиланган. Ҳужжат 5 ноябрь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 6 ноябрда расман эълон қилинган.

 

Йўриқномага кўра, жарима ҳақидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кун ичида тўлов амалга оширилиши керак. Агар қарор устидан берилган шикоят ёки протест қаноатлантирилмаса, жаримани тўлаш учун бу ҳақда хабар берилган кундан бошлаб 30 кун муддат берилади.

 

Белгиланган муддатда жарима тўланмаган тақдирда, автомобиль ҳақидаги маълумотлар ЙҲХХ ходимларининг хизмат планшетлари ва бошқа ахборот тизимларида автоматик равишда акс этади. Шундан сўнг ходимлар маъмурий баённома тузмасдан, транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириши мумкин.

 

Автомобиль жарима ҳақидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш якунлангунига қадар ушлаб турилади.

 

Бироқ ҳайдовчи жаримани электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали жойида тўлиқ тўласа ва тўлов электрон тизимда тасдиқланса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилмайди. У ерга жойлаштирилган транспорт воситасини қайтариб олиш учун эса қарздорлик тўланиши ва электрон рухсатнома расмийлаштирилиши керак.

 

Шунингдек, амалдаги чегирма тартиби ҳам сақланиб қолади. Унга кўра, жарима ҳақидаги қарор топширилганидан кейин 15 кун ичида унинг 50 фоизини ёки 30 кун ичида 70 фоизини тўлаган шахс қолган суммани тўлашдан озод этилади. Бу имтиёз қонунчиликда белгиланган айрим ҳолатларга татбиқ этилмайди.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Маълум бўлишича, эркакнинг алиментдан 83 млн қарзи бўлган.

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Ўзбекистон–Россия III медиа форумида 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда. Тадбир доирасида медиа ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги ва рақамли технологиялар муҳокама қилинмоқда.