Жаҳон

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди



Японияда 2026 йилнинг дастлабки 10 ойида 490 нафар мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилгани қайд этилди. Бу ҳақда Болалар ва оилалар ишлари агентлиги маълумотларига таяниб, Kyodo News хабар берди.


Қайд этилган ҳолатларнинг 352 таси юқори синф, 126 таси ўрта синф ва 12 таси бошланғич синф ўқувчиларига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан ошган ва статистика юритила бошланганидан буён энг юқори натижа ҳисобланади.


Япония ҳукумати дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йил якунига қадар ўқувчилар орасидаги суицид ҳолатлари сони 2025 йилда қайд этилган 538 та рекорд кўрсаткичдан ҳам ошиши мумкин.


Шу билан бирга, мамлакат аҳолиси орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари умумий ҳисобда камаймоқда. 2026 йил январь–октябрь ойларида 15 126 та шундай ҳолат қайд этилган.


Мутахассислар ўқувчилар орасидаги ҳар бир ҳолатни алоҳида ўрганиш ва бунга сабаб бўлган омилларни аниқлаш зарурлигини таъкидламоқда. Айрим вазиятларда ижтимоий тармоқлар ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.