Жаҳон

БАА Эрон активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида оғоҳлантирди

Бунга Эроннинг ракета ва дрон ҳужумлари сабаб бўлган.

БАА Эрон активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида оғоҳлантирди

БАА расмийлари ракета ва дрон ҳужумларига жавобан Эроннинг мамлакат ҳудудидаги активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги ҳақида оғоҳлантирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Амирликлар расмийлари Теҳронни махфий тарзда эҳтимолий молиявий чоралар ҳақида огоҳлантирган. Улар орасида қобиқ компаниялар ҳисобларини музлатиш ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларини кенг кўламли текшириш каби чоралар муҳокама қилинмоқда.

 

Потенциал санкцияларнинг асосий нишонларидан бири Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси (IRGC) билан боғлиқ молиявий тузилмалар бўлиши мумкин. Бундай чоралар Эроннинг ҳарбий дастурларини молиялаштириш билан боғлиқ каналларга жиддий зарба бериши эҳтимоли бор.

 

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу чекловлар амалга оширилса, Эроннинг хорижий валюта ва глобал савдо тизимларига кириш имкониятлари кескин чекланиши мумкин. Чунки БАА узоқ йиллар давомида Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда муҳим молиявий марказ сифатида хизмат қилиб келган.

 

Хусусан, Теҳрон глобал бозорларда нефть сотишдан тушган маблағларни Амирликлар инфратузилмаси орқали тақсимлаб келгани, шунингдек маҳаллий валюта айирбошлаш шахобчалари орқали расмий банк тизимларидан ташқари молиявий операциялар амалга оширгани қайд этилган.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

custom img

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

custom img

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

custom img

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

custom img

АҚШда Трамп сурати туширилган паспортлар чиқарилади

Янги дизайндаги паспортлар Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан июль ойида тақдим этилади.

custom img

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Ташиев билан яна 2 нафар собиқ амалдор мазкур иш юзасидан сўроқ қилинди.

custom img

Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади — Қирғизистонда

Мамлакатда байрам расман дам олиш куни деб эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон Ҳормуз бўғози бўйича мурожаат қилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"