Жаҳон

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Лондондаги Эрон элчихонаси ин London томонидан эълон қилинган чақириқ Буюк Британияда миллий хавфсизлик масалалари бўйича жиддий хавотирларни келтириб чиқарди. Элчихона Британияда яшовчи эронликларни “Жан Фада” — яъни “жонни фидо қилиш” дастурига қўшилишга ундаган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

 

Маълум қилинишича, расмий Telegram каналда эълон қилинган хабарда “ватанни ҳимоя қилиш истагидаги барча жасур эронликлар” бирдамлик ва садоқат рамзи сифатида ушбу дастурда иштирок этишга чақирилган. Постда, шунингдек, “юртни душманга топширгандан кўра жонни фидо қилиш афзал” экани таъкидланган.

 

Элчихона вакиллари мазкур ташаббус “ҳеч қандай душманликни тарғиб қилмаслигини” билдирган. Бироқ мутахассислар буни радикаллашувга ундовчи хавфли сигнал сифатида баҳоламоқда.

 

Буюк Британияда фаолият юритувчи таҳлилчилар фикрича, бу каби чақириқлар интернет орқали тарафдорларни аниқлаш ва уларни сафарбар этишга қаратилган бўлиши мумкин. Айрим экспертлар буни мамлакат ичида хавфсизликка таҳдид сифатида кўрмоқда.

 

Шу билан бирга, Лондон метрополитен полицияси воқеа юзасидан изоҳ беришга чақирилган. Диаспора вакиллари эса ҳукуматдан чоралар кўришни талаб қилмоқда.

 

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва хавфсизлик бўйича мутахассислар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси фаолиятига ҳам эътибор қаратиб, уни террорчи ташкилот сифатида тақиқлаш зарурлигини таъкидламоқда.

 

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер яқинда ушбу тузилмани тақиқлаш ниятини билдирган бўлса-да, тегишли қонунчилик ҳали қабул қилинмаган.

 

Сўнгги кунларда Эрон билан алоқадор деб тахмин қилинаётган Ҳаракат "Ашаб ал-Ямин ал-Исламия" гуруҳи Лондон шимоли-ғарбидаги синагогага уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳам вазиятни янада кескинлаштирган.

 

Элчихона эса ўз баёнотида “Жан Fa” платформаси фақат ватанни қўллаб-қувватлашга қаратилганини, унда ҳеч қандай тажовузкорлик тарғиб этилмаслигини қайд этди.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.