Жиноят

Бухоро ва Сурхондарёда қарийб 13 кг опий айланмаси тўхтатилди

Гиёҳвандлик моддаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Бухоро ва Сурхондарёда қарийб 13 кг опий айланмаси тўхтатилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситаларининг йирик партияси ноқонуний айланмадан чиқарилди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган ва муқаддам наркожиноят учун судланган шахс бошқарувидаги Chevrolet Lacetti автомашинаси “Сурхондарё–Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Когон туманида тўхтатилган.

 

Автомашина кўздан кечирилганда, мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яширилган 993 грамм “опий” моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Суриштирувлар давомида гумонланувчи ушбу наркотик моддани Термиз туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган ва халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи шахсдан олгани маълум бўлган. Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, мазкур шахс ҳам ушланган.

 

Унинг ёнидан 5 килограмм, яшаш манзилидан эса яна 7 килограмм “опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Тергов маълумотларига кўра, ушбу моддалар аввал Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган бўлиши мумкин.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"