Жаҳон

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

The Atlantic нашрининг ёзишича, Пентагон Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бериб, Трампни алдамоқда.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ вице-президенти Венс ёпиқ учрашувларда Мудофаа вазирлигининг уруш ҳақидаги маълумотларига шубҳа билдириб, айниқса АҚШ ракета захираларининг кескин камайиши билан боғлиқ саволларни ўртага ташлаган. 

 

У мазкур хавотирларини президент Доналд Трамп билан муҳокама қилган.

 

Манбалар ўқ-дори захираларининг камайиши АҚШнинг бошқа эҳтимолий можаролардаги қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини айтмоқда. Хусусан, бу захиралар Тайванни Хитойдан, Жанубий Кореяни Шимолий Кореядан ва Европани Россиядан ҳимоя қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

Шу билан бирга, АҚШ мудофаа вазири Пет Ҳегсет ҳамда Қўшма штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Дан Кейн оммавий чиқишларида қурол захиралари етарли эканини таъкидлаб, Эронга қарши амалиётлар самарали кечаётганини билдирмоқда.

 

Бироқ разведка маълумотларидан хабардор манбаларга кўра, бу баёнотлар асл ҳолатни тўлиқ очиб бермайди.  Эрон ҳарбий салоҳиятининг катта қисмини сақлаб қолган, жумладан ҳаво кучларининг учдан икки қисми ва ракета имкониятларининг асосий қисми ҳали ҳам фаол.

 

Шунингдек, АҚШ томонидан қўлланилган айрим асосий қурол турлари — интерсепторлар ва Тоmahawk каби ракета тизимлари — захираларининг камайиши қайд этилмоқда. Center for Strategic and International Studies маълумотига кўра, АҚШ айрим муҳим ўқ-дорилар захирасининг ярмидан кўпроғини сарфлаб бўлган бўлиши мумкин.

 

Пентагон эса бу иддаоларни рад этмоқда. Расмий баёнотда вазирлик раҳбарияти президентга “тўлиқ ва холис маълумот” тақдим этаётгани таъкидланган.

 

Аввалроқ Доналд Трамп Эронга қарши амалиётларда эришилган натижаларни “ғалаба” деб баҳолаб, АҚШ қурол захираларининг “деярли охири йўқ” эканини айтган эди.

 

Айни пайтда, таҳлилчиларга кўра, уруш тез якунланиши ҳақидаги кутилмалар ўзини оқламаяпти ва можаро чўзилиб, ноаниқ ҳолатга юзага келмоқда. Сўнгги воқеалар эса, жумладан Ҳормуз бўғозидаги кескинликнинг ошиши, Эрон ҳарбий имкониятлари сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

 

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"