Жаҳон

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Ташиев билан яна 2 нафар собиқ амалдор мазкур иш юзасидан сўроқ қилинди.

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш билан боғлиқ жиноят иши доирасида бир қатор собиқ юқори лавозимдаги шахслар сўроқ қилинди. Бу ҳақда адвокат Шердор Абдиқапаровга таяниб, 24.кг хабар берди.

 

Адвокатнинг билдиришича, Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг (ГКНБ) собиқ раиси Қамчибек Ташиев, собиқ депутат Курманкул Зулушев ҳамда Жогорку Кенешнинг собиқ раиси Нурланбек Шакиев Ички ишлар вазирлигига чақирилиб, сўроқ қилинган.

 

Маълум қилинишича, уларга нисбатан ушбу иш бўйича аввал бошқа гумондорларга қўлланилган айбловлар доирасида процессуал ҳаракатлар амалга оширилган. Айбловлар оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ҳамда тергов томонидан давлат тўнтаришига уриниш сифатида баҳоланаётган ҳаракатлар билан боғлиқ.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларга кўра, сўроқлар ИИВнинг Бош тергов бошқармасида бир неча соат давом этган ва шундан сўнг собиқ амалдорлар идора биносини тарк этган.

 

Расмий идоралар ҳозирча айбловлар мазмуни ва тергов жараёнига оид батафсил маълумотларни ошкор этмаган. Бироқ манбаларга кўра, тергов “75 мактуби” деб аталувчи мурожаат билан боғлиқ.

 

Аввал хабар берилганидек, февраль ойида 75 нафар шахс Садир Жапаров ҳамда Жогорку Кенеш раҳбариятига мурожаат йўллаб, муддатидан олдин президент сайловларини ўтказишни таклиф қилган эди.

 

Ушбу воқеалардан кейин Камчибек Ташиев ГКНБ раиси ва Вазирлар кабинети раисининг ўринбосари лавозимларидан озод этилиб, ГКНБда қайта ташкил этиш ишлари амалга оширилди.

 

Хусусан, бир қатор юқори лавозимдаги амалдорлар ишдан олинди. Нурланбек Шакиев раисликдан кетиб, депутатлик мандатини топширди. Курманкул Зулушев ҳам депутатлик ваколатларидан воз кечди. Кейинчалик мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Қайд этилишича, “75 мактуби”ни имзолаганларнинг бир қисми тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган бўлиб, уларга оммавий тартибсизликларни ташкил этиш айби қўйилган.

 

Аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Камчибек Ташиев ушбу мурожаат муаллифлари билан учрашганини рад этганини билдирган. Шу билан бирга, у Ташиев келгусида давлат лавозимларига тайинланмаслигини таъкидлаган.

 

Унинг укаси Шоирбек Ташиев ҳам депутатлик мандатини топшириб, коррупция иши бўйича сўроқ қилинган.

 

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"