Жаҳон

АҚШда Трамп сурати туширилган паспортлар чиқарилади

Янги дизайндаги паспортлар Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан июль ойида тақдим этилади.

АҚШда Трамп сурати туширилган паспортлар чиқарилади

АҚШда Доналд Трамп тасвири туширилган чекланган миқдордаги юбилей паспортлар чиқарилади. Бу ҳақда Оқ уйга таяниб, BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, янги дизайндаги паспортлар Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан июль ойида тақдим этилади.

 

Расмийларга кўра, мазкур паспортлар тақдимоти бошлангач, паспорт олиш учун мурожаат қилган барча АҚШ фуқаролари учун мавжуд бўлади ва захира тугагунга қадар тарқатилади. Улар фақат Вашингтондаги махсус паспорт агентлиги орқали берилиши белгиланган.

 

АҚШ Давлат департаменти тақдим этган намунада президент сурати Мустақиллик декларацияси матни ва Америка байроғи фонида акс этган, шунингдек, унга олтин рангдаги имзо қўшилган.

 

Ҳозирги кунда АҚШ паспортларида мамлакат тарихига оид лавҳалар, жумладан ойга қўниш манзараси ҳамда Озодлик ҳайкали каби миллий рамзлар тасвирланган.

 

Шу билан бирга, фуқаролар ушбу махсус дизайндан воз кечиш имконига эга бўладими-йўқми — ҳозирча маълум эмас.

 

Бу ташаббус Трамп маъмурияти томонидан президент номи ва қиёфасини давлат дастурлари ҳамда жамоат объектлари билан боғлашга қаратилган сиёсатнинг давоми сифатида баҳоланмоқда.

 

Аввалроқ 2026 йил июндан бошлаб АҚШ қоғоз пулларида президент Доналд Трампнинг имзоси акс этиши ҳақида хабар берилганди.

 

Бундан ташқари, АҚШ Мустақиллик байрами муносабати билан Трампнинг стол атрофида муштини тугиб турган тасвири ва “Озодлик” ёзуви туширилган 24 каратли олтин танга чиқарилиши ҳам маълум қилинганди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"