Ўзбекистон

Фарғонада ўсмир болалардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

Улар мактаб ўқувчилари ва фуқароларни қўрқитиш, таҳдид қилиш орқали талончилик қилиб келган.

Фарғонада ўсмир болалардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

 

Фарғона вилоятида мактаб ўқувчилари ва фуқароларни қўрқитиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, жиноий гуруҳ таркибида 15, 18 ва 20 ёшли шахслар бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, муқаддам Жиноят кодексининг 97-моддаси — қасддан одам ўлдириш жинояти билан судланган, 2004 йилда туғилган шахс гуруҳ етакчиси сифатида бошқа шахсларни атрофига жамлаган.

 

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзолари Қиргули даҳаси ҳудудида мактаб ўқувчилари ҳамда фуқароларни қўрқитиш, тан жароҳати етказиш билан таҳдид қилиш орқали телефон аппаратлари ва бошқа моддий қийматликларни ўғрилик, фирибгарлик ҳамда талончилик йўли билан қўлга киритиб келган.

 

Шунингдек, мазкур жиноий тўда сафига бошқа ёшларни жалб қилишга мунтазам уринишлар бўлгани ҳам қайд этилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.

 

Ҳозирда жиноий гуруҳнинг барча аъзолари Жиноят-процессуал кодексининг 224-моддаси тартибида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Тезкор тадбирлар давомида гумонланувчилардан уяли алоқа воситалари, «гашиш» гиёҳвандлик моддаси ҳамда совуқ қурол ашёий далил сифатида олинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

custom img

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

custom img

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"