Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида нутқ сўзлади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида нутқ сўзлаб, урбанизация, уй-жой масалалари ва барқарор шаҳарларни ривожлантиришга оид қатор ташаббусларни илгари сурди.

 

Давлат раҳбари форум юқори даражада ташкил этилгани ва меҳмондўстлик учун Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга миннатдорлик билдириб, Озарбайжонда, айниқса Қорабоғ ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини алоҳида таъкидлади.

 

Қайд этилишича, XXI аср ўрталарига бориб сайёра аҳолисининг қарийб 70 фоизи шаҳарларда яшайди. Шу билан бирга, дунёда қарийб 3 миллиард инсон бирламчи яшаш шароитларидан маҳрум бўлиб, уларнинг бир миллиарддан ортиғи норасмий турар жойларда истиқомат қилмоқда, 300 миллиондан зиёд одам эса бошпанасиз қолмоқда.

 

Президент урбанизация жараёнлари глобал барқарорлик ва хавфсизликка бевосита таъсир қилаётганини таъкидлади. Яқин 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан 50 миллион нафарга, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга етиши кутилмоқда.

 

Шу муносабат билан сўнгги ўн йилда мамлакатда қурилаётган уй-жойларнинг йиллик сони 10 баробар ошиб, 2025 йилда 238 минг хонадонга етгани қайд этилди. 2030 йилгача бу кўрсаткични яна 1,5 баробар ошириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда арзон уй-жой дастурларига ҳар йили қарийб 2 миллиард доллар бюджет маблағлари йўналтирилмоқда. 2024 йилда норасмий турар жойлар муаммосини ҳал қилиш бўйича алоҳида қонун қабул қилиниб, 100 мингга яқин уй-жойга ҳужжатлар расмийлаштириб берилган.

 

Президент эскирган уй-жойларни реновация қилиш доирасида қайта қуриладиган хонадонлар улушини 15 фоиздан 60 фоизга етказиш режалаштирилганини ҳам маълум қилди.

 

Шунингдек, Урбанизация миллий қўмитаси ташкил этилгани, “Яшил макон” ва “Тоза ҳаво” дастурлари доирасида шаҳарлардаги яшиллик даражасини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсад қилингани билдирилди.

 

Нутқда икки миллион аҳолига мўлжалланган “Янги Тошкент” мегалойиҳаси алоҳида тилга олинди. Лойиҳа “яшил”, “ақлли”, “хавфсиз” ва “15 дақиқали шаҳар” тамойиллари асосида ишлаб чиқилгани таъкидланди.

 

Қайд этилишича, лойиҳанинг биринчи босқичидаёқ қиймати 25 миллиард доллардан ортиқ инвестиция лойиҳалари бошланган. “Янги Тошкент” концепцияси форум доирасидаги “Урбан Expo” кўргазмасида ҳам намойиш этилмоқда.

 

Президент “Янги Ўзбекистон” массивлари мамлакатнинг барча ҳудудларида қурилаётганини билдириб, ҳозиргача 61 та шундай массив бунёд этилгани, 2030 йилгача уларнинг сони 100 тага етказилишини маълум қилди.

 

Ўзбекистон Президенти форумда бир қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди, жумладан,  давлатларни “мутаносиб урбанизация” тамойилини кенг жорий этишга чақирди.

 

Шунингдек, шаҳар бошқарувида сунъий интеллект ва рақамли трансформация имкониятларидан тенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида халқаро “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни ташкил этишни таклиф қилди.

 

Президент Самарқандда келгуси йилда уй-жой қурилишига инвестицияларни жалб этиш бўйича халқаро форум ўтказишга тайёр эканини ҳам билдирди.

 

Бундан ташқари,  “яшил шаҳарлар”ни ривожлантириш бўйича умумий тамойил ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда БМТ-Habitat'нинг “Яшил шаҳар” халқаро мукофотини таъсис этишни таклиф этди.

 

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг 15-сессиясини 2030 йилда “Янги Тошкент” шаҳрида ўтказиш ва унинг бош мавзусини “Шаҳарларнинг барқарор ривожланишида маҳалла институтининг ўрни” деб номлаш ташаббусини ҳам илгари сурди.

custom img

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

custom img

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

custom img

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"