Ўзбекистон

Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб, бир киши чўкиб кетди

Қайиқдаги 5 нафар фуқародан 4 нафари қирғоққа сузиб чиққан.

Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб, бир киши чўкиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида жойлашган Жанубий Сурхон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши сувда бедарак йўқолган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 июнь куни соат 17:30 ларда Сурхондарё вилояти ФВБга Қумқўрғон туманида жойлашган Жанубий Сурхон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар қайиқдаги 5 нафар фуқародан 4 нафари қирғоққа сузиб чиққанини аниқлаган, 1 нафари эса сувдан чиқолмай қолиб чўкиб кетганлиги маълум бўлган. 

 

Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан сув ҳавзасида кенг кўламли қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳодиса юзасидан Қумқўрғон тумани прокуратураси, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар органлари ходимлари томонидан ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

 

custom img

Ўзбек–Турк медиафорум доирасида КГК вакиллари билан учрашув ўтказилди

Глобал Журналистлар Кенгаши 80 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади.

custom img

180 мамлакат вакиллари Самарқанддаги экологик форумда жам бўлди

Саида Мирзиёева GEF 8-Ассамблеяси иштирокчиларига Президент табригини ўқиб эшиттирди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Амин Тожиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Қорақалпоғистон ва Оролбўйи тараққиётига катта ҳисса қўшган Амин Тожиев 79 ёшида вафот этди.

custom img

Терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора билан ушланди

Терговчи жиноят ишини гумонланувчи фойдасига тугатиб бериш эвазига адвокат орқали пул талаб қилган.

custom img

Президент Самарқандни “Марказий Осиёнинг яшил инвестициялар ва инновациялар пойтахти” деб эълон қилишни таклиф этди

Ўзбекистон Президенти Глобал экологик жамғарманинг саккизинчи ассамблеяси иштирокчиларига табрик йўллади.

custom img

Кореяга иш ва ўқишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонинг бир неча ҳудудларида фуқароларни Кореяга ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, улардан минглаб доллар олган шахслар қўлга олинди.

custom img

Тошкент метросида "свет" ўчиб қолди: ҳаракат тўхтаб қолган

Электр таъминотидаги узилишларга Тошкент ИЭСдаги трансформатор носозлиги сабаб бўлган.

custom img

Тошкентда 1 сентябрдан йўловчилар йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаши шарт бўлади

Белгиланган тартибда йўлкира ҳақи тўланмаса ёки имтиёз тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланган деб ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"