Ўзбекистон

Терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора билан ушланди

Терговчи жиноят ишини гумонланувчи фойдасига тугатиб бериш эвазига адвокат орқали пул талаб қилган.

Терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора билан ушланди

Наманган вилоятида терговчи ва адвокат пора олиш ҳамда воситачилик қилиш ҳолати бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Наманган вилояти ИИБ Тергов бошқармаси терговчиси ўзининг иш юритувида бўлган, Чуст туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб, тугатиб бериш эвазига ишга алоқадор бўлмаган адвокат орқали 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлар ҳайъати адвокати гумонланувчининг отасидан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, терговчи адвокатдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ноқонуний ҳаракатга чек қўйилган.

 

Ҳозирда терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан, адвокатга эса ЖКнинг 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Ҳозирда у жарима майдончасига жойлаштирилиб, аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Ҳозирда у вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Шундан сўнг ундан 67 миллион сўм қарздорлик ундирилган.

Берунийда кредит қарзи сабаб савдо маркази сотилиб кетди

Берунийда кредит қарзи сабаб савдо маркази сотилиб кетди

Аукцион савдоларида нотурар бино 1,4 млрд сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорнинг банк олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилган.

Андижонда кредит қарзи сабаб икки қаватли бино хатланди

Андижонда кредит қарзи сабаб икки қаватли бино хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 1 млр сўмдан зиёд қарзи бўлган.

Самарқандда 42 ёшли аёл ўлими: y рўмол билан ўзини осган

Самарқандда 42 ёшли аёл ўлими: y рўмол билан ўзини осган

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.