Ўзбекистон

Тошкентда 1 сентябрдан йўловчилар йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаши шарт бўлади

Белгиланган тартибда йўлкира ҳақи тўланмаса ёки имтиёз тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланган деб ҳисобланади.

Тошкентда 1 сентябрдан йўловчилар йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаши шарт бўлади

Ҳукуматнинг “Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор 2026 йил 3 июнда тасдиқланган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, ҳайдовчи билан бирга камида 60 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган, “Евро-5” ва ундан юқори экологик стандартларга жавоб берадиган М3 тоифадаги янги автобус, электробус ва троллейбусларни 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

 

Шунингдек, брутто-шартнома асосида фаолият юритувчи мунтазам шаҳар автобус йўналишларида тушумлар тўлиқлигини таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 сентябрдан янги тартиб жорий этилади. 

 

Унга кўра, йўловчилар йўлкира ҳақини автобусга чиқиш вақтида валидаторлар орқали транспорт картасини валидация қилиш, банк карталари, смартфонлар ва бошқа контактсиз электрон тўлов воситалари (NFC, QR, биометрик технологиялар, BLE, UWB ва бошқалар) ёрдамида тўлашлари ёки ижтимоий ва транспорт карталари орқали имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлашлари керак бўлади.

 

Белгиланган тартибда йўлкира ҳақи тўланмаса ёки имтиёз тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланган деб ҳисобланади.

 

Қарор билан шаҳар автобус йўналишлари тушунчасига ҳам ўзгартириш киритилди. Эндиликда шаҳар ҳудудидан 5 километргача, шунингдек, транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тасдиқланган бош режаларга мувофиқ 12 километргача ташқарига чиқадиган йўналишлар ҳам шаҳар автобус йўналишлари сифатида эътироф этилади.

 

Бундан ташқари, Транспорт вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2026 йил 1 сентябрга қадар пойтахт жамоат транспорти ҳамда шаҳар атрофи темир йўл қатновлари учун ягона интеграциялашган тўлов тизимини жорий этади.

 

Тизим доирасида “электропоезд–автобус” ва “электропоезд–метро” йўналишлари учун қулай тариф режалари ҳам ишлаб чиқилади.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.