Ўзбекистон

Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқни темирйўл ходими қутқариб қолди

Ходимга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширилди.

Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқни темирйўл ходими қутқариб қолди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида канал оқимига тушиб қолган икки нафар қизалоқ темирйўл ходимининг тезкор ҳаракати туфайли қутқариб қолинди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 июнь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Тошкент минтақавий темир йўл узели филиали Тошкент темир йўл масофаси корхонасида фаолият юритувчи темир йўл созловчиси Аъзам Иброҳимов хизмат вазифасини бажараётган пайтда содир бўлган.

 

 

У Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув канали яқинида иш олиб бораётган вақтида сув оқимида оқиб кетаётган ва ёрдам сўраб чақираётган икки қизалоқни кўриб қолган. Шундан сўнг темирйўлчи зудлик билан каналга тушиб, кучли оқим таъсирида хавфли вазиятга тушиб қолган болаларни қутқариб қолган.

 

 

Қайд этилишича, Аъзам Иброҳимовнинг жасорати ва фидокорона ҳаракати “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, унга ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширилган.

custom img

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ наркожиноятлар бўйича жазо чоралари оғирлаштирилади

Нарколаборатория ташкил этиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига раҳнамолик қилиш, бангихона ташкил қилиш учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.

custom img

Тошкентда Чирчиқ дарёси қирғоғининг бир қисми ўпирилди

Ҳодиса оқибатида яқин атрофдаги бино ва иншоотлар, бошқа объектлар ҳамда аҳоли хонадонларига зарар етмаган.

custom img

Ўзбекистон ва Жазоир сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, Қўшилмаслик ҳаракати, БМТ ва бошқа кўп томонлама платформаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

custom img

Ўзбекистонда болаларга транспорт воситасини бошқаришга берганларга жавобгарлик кучайтирилади

Вояга етмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши оқибатида йўлларда ўлим ва оғир жароҳатлар билан боғлиқ ҳодисалар кузатилаётгани қайд этилди.

custom img

Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

"Оқ бўрилар" мундиал олдидан ўтказилган ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятидан сўнг FIFA рейтингида 6,47 очко йўқотганди.

custom img

“Дўстлик” чегара постида валютани пойабзали ичига яширган шахс аниқланди

Бошқа бир йўловчи ҳам 771 минг рублини божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлган.

custom img

Ўзбекистонда иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди

Эндиликда жамоавий меҳнат низосини яраштириш йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

custom img

Энг арзон гўшт қаерда сотилади?

Иқтисодчи Миркомил Холбоев олиб борган тадқиқотга кўра, Жиззах, Наманган, ва Қашқадарё вилоятларида гўшт нархи бошқа вилоятларникига қараганда қиммат нархда сотилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"