Ўзбекистон

“Дўстлик” чегара постида валютани пойабзали ичига яширган шахс аниқланди

Бошқа бир йўловчи ҳам 771 минг рублини божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлган.

“Дўстлик” чегара постида валютани пойабзали ичига яширган шахс аниқланди

Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона постида хорижий валютани божхона назоратидан яширинча олиб чиқишга уринган икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Раисининг матбуот котиби хабар берди.

 

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, йўловчилардан бири декларация қилган 8 минг АҚШ долларидан ташқари, яна 8 минг долларни пойабзали ичига яшириб олиб чиқишга уринган. Текширув давомида ушбу маблағлар аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

 

 

Шунингдек, яна бир йўловчи 771 минг Россия рублини божхона назоратидан яширинча олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан валюта маблағлари вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар Ўзбекистондан эквиваленти 100 миллион сўмгача бўлган нақд валюта маблағларини божхона қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб чиқиши мумкин.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"