Жаҳон

Россияда “Толибон”ни танқид қилганлик учун биринчи марта жарима тайинланди

19 ёшли йигит томонидан қолдирилган изоҳ суд томонидан миллатлараро адоватни қўзғатиш сифатида баҳоланган.

Россияда “Толибон”ни танқид қилганлик учун биринчи марта жарима тайинланди

Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Октябрь туман суди “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида “Толибон” ҳақидаги пост остида қолдирилган изоҳ сабабли маҳаллий фуқарога маъмурий жавобгарлик доирасида жарима тайинлади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

 

Қайд этилишича, 19 ёшли Эгор А. “ВКонтакте”даги пост остида нафрат қўзғатиш билан боғлиқ изоҳ қолдирган. Суд ҳужжатларида қайд этилишича, у Aero компаниясида ишлайди.

 

“ВКонтакте”даги постда “Толибон Россияни гранаталар, майиз, кока-кола, гиламлар ва пахта билан тўлдиради” деб ёзилган бўлиб, унинг остига Эгор А. “Ғорликларнинг Россияда нима иши бор?” мазмунида изоҳ ёзган. Изоҳ суд томонидан миллатлараро адоватни қўзғатиш сифатида баҳоланган.

 

Суд қарорида айбланувчининг яна мигрантларга оид икки изоҳи ҳам иш материалларига қўшилгани қайд этилган.

 

Қайд этилишича, Эгор А. ўз айбини тан олган ва пушаймонлигини билдирган. Суд унга 10 минг рубль миқдорида жарима тайинлаган.

 

Маълумот ўрнида “Толибон” 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келганидан сўнг Россияда террористик ташкилот сифатида тақиқланган эди. 2025 йил апрель ойида эса Россия Олий суди “Толибон”ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилган.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"