Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Жазоир сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, Қўшилмаслик ҳаракати, БМТ ва бошқа кўп томонлама платформаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Жазоир сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ал-Жазоир шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Жазоир Халқ Демократик Республикаси ташқи ишлар вазири Аҳмад Аттаф бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маълум қилди. 

 

Қайд этилишича, тор ва кенг доирада ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Томонлар Жазоирнинг Африка қитъасидаги муҳим ва истиқболли шерик эканини қайд этиб, икки давлат ўртасида ҳали тўлиқ ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Музокараларда тарихий дўстлик муносабатларини амалий шериклик билан бойитиш, олий ва юқори даражадаги мулоқотларни мунтазам йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, Қўшилмаслик ҳаракати, БМТ ва бошқа кўп томонлама платформаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

 

Минтақавий ва халқаро вазият ҳам муҳокама қилиниб, хусусан, Яқин Шарқдаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар барқарорликни таъминлаш ва кескинликни камайтиришда вазминлик, мулоқот ҳамда дипломатиянинг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги Битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академия билан Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик ва халқаро муносабатлар институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

 

 

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, дипломатик алоқаларни кенгайтириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳуқуқий асос яратади.

 

Шунингдек, делегация Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абделмажид Таббоун томонидан қабул қилинди. Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

 

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

 

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

 

Томонлар Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янги мазмун билан бойитиш, мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш ва аниқ амалий натижаларга эришиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.