Ўзбекистон

Тошкентда Чирчиқ дарёси қирғоғининг бир қисми ўпирилди

Ҳодиса оқибатида яқин атрофдаги бино ва иншоотлар, бошқа объектлар ҳамда аҳоли хонадонларига зарар етмаган.

Тошкентда Чирчиқ дарёси қирғоғининг бир қисми ўпирилди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган Чирчиқ дарёси қирғоғида қисман ўпирилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 11 июнь куни соат 14:00 атрофида Бектемир тумани "Нурафшон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг сув иншооти (водопад) яқинидаги ўнг қирғоқ бетон қопламасида кузатилган.

 

Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ҳамда бошқа масъул хизматлар ходимлари етиб бориб, вазиятни бартараф этиш бўйича тезкор чораларни кўрмоқда.

 

Шунингдек, қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида идоралараро махсус штаб ташкил этилган.

 

Расмий маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида яқин атрофдаги бино ва иншоотлар, бошқа объектлар ҳамда аҳоли хонадонларига зарар етмаган. Ҳозирда фуқаролар учун ҳеч қандай хавф мавжуд эмас.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва масъул идоралар вазият тўлиқ назорат остида эканини маълум қилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.