Жаҳон

АҚШ ва Эрон шу ҳафта охиригача тинчлик битимини имзолаши мумкин — Трамп

Эроннинг Fars агентлиги ҳам Теҳрон битимни маъқуллаши эҳтимоли юқори эканини хабар қилди.

АҚШ ва Эрон шу ҳафта охиригача тинчлик битимини имзолаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида тинчлик битими шу ҳафта охиридаёқ имзоланиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Трампнинг таъкидлашича, келишув амалга ошса, Ҳормуз бўғози орқали халқаро денгиз қатнови қайта тикланади.

 

Оқ уйда журналистлар билан мулоқот қилган Трамп томонлар урушни якунлаш бўйича муҳим келишувга эришганини айтди. Президентнинг сўзларига кўра, ҳужжат яқин кунларда, эҳтимол ҳафта охирида имзоланиши мумкин.

 

Эроннинг Fars агентлиги ҳам Теҳрон битимни маъқуллаши эҳтимоли юқори эканини хабар қилди. Бироқ Эрон томони ҳозирча расмий жавоб бермаган.

 

Трампнинг билдиришича, келишувнинг асосий шарти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймасликдан иборат. Шу билан бирга, Теҳрон халқаро санкцияларни бекор қилиш, музлатилган маблағларни қайтариш ҳамда Ҳормуз бўғози устидан назоратини тан олишни талаб қилмоқда.

 

Reuters манбаларига кўра, Эрон ва Ғарб вакиллари ўртасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар сўнгги кунларда жадаллашган. Эронлик манбалар сиёсий келишувга эришилганини, аммо айрим масалалар юзасидан музокаралар давом этаётганини билдирган.

 

Трамп, шунингдек, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бўлажак битим Эрон раҳбариятининг юқори даражалари ҳамда Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

 

Хабарлардан сўнг АҚШ фонд бозорлари ўсишни қайд этди, нефть нархлари эса пасайди.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроилнинг 28 февраль куни Эронга берган ҳаво зарбаларидан сўнг бошланган можаро уч ойдан буён давом этмоқда. Уруш оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлган, глобал энергия бозорларида эса кескин тебранишлар кузатилган.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"