Жаҳон

Эрон Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг нефть-газ инфратузилмаларига зарба берди

БАА, Баҳрайн ва Қувайтдаги айрим нефть-газ объектлари ҳамда заводлар дрон ва ракета зарбалари билан нишонга олинган.

Эрон Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг нефть-газ инфратузилмаларига зарба берди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) Форс кўрфази минтақасидаги бир қатор мамлакатларда жойлашган АҚШ ва Исроил билан боғлиқ объектларга зарбалар берилганини эълон қилди. Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар берди.

 

IRGC маълумотларига кўра, ҳужумлар жами бешта нишонга қаратилган. Хусусан, Исроил ҳаво кучлари қирувчи самолётларини ёқилғи билан таъминлайдиган Ҳайфа шаҳридаги нефтьни қайта ишлаш заводи кучли зарбага учрагани айтилмоқда. Натижада объектнинг асосий қисмлари жиддий зарар кўргани таъкидланган.

 

Шунингдек, БААнинг Хабшан ҳудудида жойлашган ва Американинг ExxonMobil ҳамда Chevron компанияларига тегишли газ иншоотлари ҳам ҳужум нишонига айланган. Бундан ташқари, Ар-Рувайс шаҳридаги АҚШ нефть-кимё заводига ҳам ракета зарбалари берилгани маълум қилинди. Мазкур объект АҚШ ҳарбийлари учун ёқилғи ҳамда Исроил учун ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

 

Бундан ташқари, Баҳрайнда жойлашган ва АҚШ ҳарбийларини нефть маҳсулотлари билан таъминлайдиган нефть-кимё заводига дрон ҳужуми уюштирилгани билдирилди. Ҳужум оқибатида кучли ёнғин юзага келиб, объектнинг асосий қисмлари вайрон бўлгани қайд этилган.

 

Маълумотларга кўра, Қувайтнинг Шуайба ҳудудида жойлашган Америка объектлари ҳам зарар кўрган. Ушбу мажмуада юзага келган ёнғин АҚШ ҳарбийлари билан ҳамкорлик қиладиган ишлаб чиқариш фаолиятининг тўхташига сабаб бўлган.

 

Бундан ташқари, Баҳрайндаги BAPCO Energies нефтьни қайта ишлаш заводида ҳам дрон ҳужуми оқибатида ёнғин келиб чиққан.

 

Эрон 28 февралдан буён АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларига жавобан Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базалари ҳамда нефть-газ инфратузилмаларига қарши зарбалар бераётганини билдирган.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"