Жаҳон

Доғистонда кучли ёмғир сабаб уч қаватли бино қулаб тушди

Сув тошқинлари Махачкала ва Дербент шаҳарларида жиддий талафотларга сабаб бўлиб, аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Доғистонда кучли ёмғир сабаб уч қаватли бино қулаб тушди

Доғистонда 5 апрел кечаси кузатилган кучли ёғингарчилик бир қатор ҳудудларда сув тошқинларига сабаб бўлди. Энг оғир вазият Махачкала ва Дербент шаҳарларида қайд этилган.

 

Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, кучли жала натижасида айрим кўчалар ва турар-жой ҳудудлари сув остида қолган. Махачкаладаги Айвазовский кўчасида жойлашган олти қаватли кўп қаватли уй жала сувлари оқибатида зарарлангани сабабли бинодаги аҳоли эвакуация қилинмоқда. Фавқулодда вазият жойига қутқарув экипажлари ва автобуслар юборилган.

 

Ижтимоий тармоқларда сув тошқини туфайли эвакуация қилинаётган бино яқинидаги уч қаватли бинoнинг қулаб тушгани акс этган фото ва видеолар тарқалди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

 

Кучли ёмғир оқибатида республикaнинг 139 та аҳоли пунктида электр таъминотида узилишлар юзага келган. Фавқулодда вазиятлар хизматлари маълумотига кўра, бунга электр узатиш линияларидаги қисқа туташувлар сабаб бўлган.

 

Шунингдек, Дербент ва Махачкала шаҳарлари кўчаларида транспорт ҳаракати қийинлашган, айрим йўллар вақтинча ёпилган. Дербентда сув босган ҳовлилардан бирида қутқарувчилар бир аёл ва болани эвакуация қилиб, уларни вақтинчалик бошпанaга жойлаштирган.

 

Дербент–Махачкала автомагистралининг айрим қисмлари ҳам сув остида қолган. Қутқарувчилар одамларни хавфли ҳудудлардан ўт ўчириш машиналари ва бошқа махсус техникалар ёрдамида олиб чиқмоқда.

 

Айни пайтда Доғистоннинг фавқулодда хизматлари кучайтирилган режимда ишламоқда ва сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Туркиядаги мактабда қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Бу сўнгги кунларда мамлакатдаги таълим муассасасида содир этилган содир этилган иккинчи қуролли ҳодиса ҳисобланади.

custom img

Эрондан уч нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Россия томонидан кескин вазият фонида 600 дан ортиқ хорижлик Эрон ҳудудидан олиб чиқилган.

custom img

НАТО АҚШга ёрдам бермаган ва бермайди — Трамп

АҚШ президенти альянс ишончлилигига шубҳа билдириб, кескин баёнот берди.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга яқин шахслар ҳибсга олинди

Собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва бизнес вакиллари қўлга олинган.

custom img

Икки кун ичида музокаралар бўйича муҳим ўзгариш бўлиши мумкин — Трамп

Вашингтон ва Теҳрон мулоқоти учун янги жойлар, жумладан Европа ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорларининг электрон почта аккаунтларини бузган — Reuters

Шунга ўхшаш ҳолатлар Руминия, Греция, Болгария ва Сербияда ҳам қайд этилган.

custom img

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Сергей Лавров икки давлат ташқи босимлардан мустақил равишда энергетика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имконига эгалигини билдирди.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"