Жаҳон

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга яқин шахслар ҳибсга олинди

Собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва бизнес вакиллари қўлга олинган.

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга яқин шахслар ҳибсга олинди

 

Қирғизистонда хавфсизлик тизими доирасида кенг кўламли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳарбий прокуратура томонидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тизимида бир қатор ҳибсга олишлар амалга оширилди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

 

Тергов доирасида асосий шахслардан бири сифатида қўмитанинг собиқ раиси ўринбосари Тимур Шабданбеков кўрилмоқда. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.

 

Мазкур жиноят иши доирасида амалдаги ва собиқ махсус хизмат ходимлари, шунингдек бизнес ва давлат сектори вакиллари ҳам қўлга олинган. Хусусан, Акилбек Маматов ҳамда Бекзат Абдикахаров ҳибсга олинганлар қаторидан жой олган.

 

Тергов жараёнлари мамлакат хавфсизлик тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ўзгаришлар фонида кечмоқда. Аввалроқ Садир Жапаров томонидан Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди. Шундан сўнг, идора фаолияти юзасидан кенг кўламли аудит бошланган.

 

ОАВ маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахсларнинг айримлари аввалги раҳбариятга яқин бўлган. Жумладан, айрим бизнес вакилларининг хавфсизлик тизими собиқ раҳбарияти билан узоқ йиллик алоқалари қайд этилмоқда.

 

Бундан ташқари, ушбу жараёнлар доирасида қўмита раисининг яна бир собиқ ўринбосари — Даниел Рисалиев ҳам ҳибсга олинган, кейинчалик эса уй қамоғига ўтказилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳарбий прокуратура иш тафсилотларини ошкор этмаяпти, бироқ айрим гумонланувчиларнинг мол-мулки мусодара қилингани маълум қилинган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"