Жаҳон

Эрон ҳаво ҳудуди 12 апрелгача ёпиқ қолишини режалаштирмоқда

Фақат давлат, ҳарбий ва тиббий рейсларга истисно берилиши мумкин.

Эрон ҳаво ҳудуди 12 апрелгача ёпиқ қолишини режалаштирмоқда

Эрон расмийлари мамлакат ҳаво ҳудуди камида 12-апрелга қадар ёпиқ ҳолда қолишини режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, чекловлар асосан фуқаролик авиацияси парвозларига тааллуқли бўлади. Шу билан бирга, айрим истиснолар ҳам кўзда тутилган. Хусусан, давлат, ҳарбий ва тиббий авиация рейслари, шунингдек, махсус рухсатнома олган айрим парвозларга рухсат берилиши мумкин.

 

Минтақада кескинлик 28 февралдан буён ортиб бормоқда. Исроил, АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик кучайгани фонида Эрон бир неча бор Яқин Шарқдаги айрим давлатлар ҳудудларига зарбалар бергани ҳақида хабарлар берилган эди. Эрон расмийлари эса ушбу ҳужумлар АҚШ ҳарбий базаларига қаратилганини билдирган.

 

Шунингдек, Эрон Туркия ҳудудига ҳужум қилинганини рад этган. Яқин Шарқдаги қатор давлатлар Теҳроннинг ҳаракатларини танқид қилган. Жумладан, БАА мамлакатдаги элчихонасини ёпиб, элчисини чақириб олди, Саудия Арабистони эса жавоб чораларини кўриши мумкинлигини билдирди.

 

Бундан ташқари, Эрон томонидан Ҳормуз бўғози амалда ёпилгани ҳақидаги хабарлар фонида жаҳон энергия бозорида нархлар кескин ошгани қайд этилмоқда. Эрон Олий раҳбари давлат телевидениеси орқали эълон қилинган баёнотида ушбу блокададан таъсир воситаси сифатида фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Туркиядаги мактабда қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Бу сўнгги кунларда мамлакатдаги таълим муассасасида содир этилган содир этилган иккинчи қуролли ҳодиса ҳисобланади.

custom img

Эрондан уч нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Россия томонидан кескин вазият фонида 600 дан ортиқ хорижлик Эрон ҳудудидан олиб чиқилган.

custom img

НАТО АҚШга ёрдам бермаган ва бермайди — Трамп

АҚШ президенти альянс ишончлилигига шубҳа билдириб, кескин баёнот берди.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга яқин шахслар ҳибсга олинди

Собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва бизнес вакиллари қўлга олинган.

custom img

Икки кун ичида музокаралар бўйича муҳим ўзгариш бўлиши мумкин — Трамп

Вашингтон ва Теҳрон мулоқоти учун янги жойлар, жумладан Европа ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорларининг электрон почта аккаунтларини бузган — Reuters

Шунга ўхшаш ҳолатлар Руминия, Греция, Болгария ва Сербияда ҳам қайд этилган.

custom img

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Сергей Лавров икки давлат ташқи босимлардан мустақил равишда энергетика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имконига эгалигини билдирди.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"