Жаҳон

Азов денгизида буғдой ортилган кема ҳалокатга учради

Кемага дронлар зарба бергани айтилмоқда.

Азов денгизида буғдой ортилган кема ҳалокатга учради

Азов денгизида буғдой юкланган “Волго-Балт” туридаги қуруқ юк кемаси ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган.

 

Маълум қилинишича, воқеа Керчдан тахминан 300 денгиз мили шимолда содир бўлган. Айрим манбалар кемага дронлар ҳужуми амалга оширилганини билдирган. Бироқ, айнан шу ҳужум ҳалокатга сабаб бўлганми ёки дронлар аллақачон чўкаётган кемага зарба берганми — ҳозирча аниқ эмас.

 

Россия томонидан тайинланган Херсон вилояти раҳбари Владимир Сальдо маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 1991 йилда туғилган капитан ёрдамчиси ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган. Тўққиз нафар экипаж аъзоси эса кемани тарк этиб, қутқарув капсуласи орқали соҳилга етиб келган.

 

Маълум қилинишича, улар Херсон вилоятидаги Счастливтсево қишлоғи яқинига чиқиб, маҳаллий аҳоли томонидан биринчи тиббий ёрдам олган. Соҳилга етиб келганлардан бири эса аллақачон вафот этгани аниқланган.

 

custom img

Туркиядаги мактабда қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Бу сўнгги кунларда мамлакатдаги таълим муассасасида содир этилган содир этилган иккинчи қуролли ҳодиса ҳисобланади.

custom img

Эрондан уч нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Россия томонидан кескин вазият фонида 600 дан ортиқ хорижлик Эрон ҳудудидан олиб чиқилган.

custom img

НАТО АҚШга ёрдам бермаган ва бермайди — Трамп

АҚШ президенти альянс ишончлилигига шубҳа билдириб, кескин баёнот берди.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга яқин шахслар ҳибсга олинди

Собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва бизнес вакиллари қўлга олинган.

custom img

Икки кун ичида музокаралар бўйича муҳим ўзгариш бўлиши мумкин — Трамп

Вашингтон ва Теҳрон мулоқоти учун янги жойлар, жумладан Европа ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорларининг электрон почта аккаунтларини бузган — Reuters

Шунга ўхшаш ҳолатлар Руминия, Греция, Болгария ва Сербияда ҳам қайд этилган.

custom img

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Сергей Лавров икки давлат ташқи босимлардан мустақил равишда энергетика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имконига эгалигини билдирди.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"