Жаҳон

ЖССТ Ғазодан тиббий эвакуацияларни тўхтатди

Бунга ташкилот ходимларидан бирининг ўлими сабаб бўлган.

ЖССТ Ғазодан тиббий эвакуацияларни тўхтатди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазо секторидан беморларни тиббий эвакуация қилиш жараёнини вақтинча тўхтатди. Бу қарор ташкилот билан ҳамкорлик қилган пудратчи ходимлардан бирининг хавфсизлик ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлиши билан боғлиқ. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

ЖССТ бош директори ўз баёнотида маълум қилишича, ҳодиса Ғазо секторида содир бўлган. Унга кўра, ташкилот билан ишлаган хизмат кўрсатувчи пудратчи ҳалок бўлган.

 

“ЖССТ афсуски, бугун Ғазо секторида содир бўлган хавфсизлик ҳодисасида хизмат кўрсатувчи пудратчимиз ҳалок бўлганини тасдиқлайди. Ушбу ҳодисадан сўнг бугунги кунда беморларни Ғазодан Рафаҳ орқали Мисрга тиббий эвакуация қилиш жараёни тўхтатилди”, — дейилади баёнотда.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса вақтида ЖССТнинг яна икки ходими воқеа жойида бўлган, бироқ улар жароҳат олмаган.

 

Ташкилотга кўра, Ғазо секторидан беморларни Рафаҳ чегара пункти орқали Мисрга тиббий эвакуация қилиш ишлари кейинги хабарнома берилгунга қадар тўхтатиб турилади.

 

Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ўтказилиши кутилмоқда.

custom img

Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

custom img

АҚШда 11 нафар олим сирли тарзда йўқолди

Махфий илмий ишлар билан шуғулланган олимлар ўлган бўлиши мумкин.

custom img

Туркиядаги мактабда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди

У “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” айби билан ҳибсга олинди.

custom img

Соловёв Италия бош вазирини ҳақорат қилди

Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди.

custom img

Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди

Эрон расмийлари сулҳ узайтирилганини тан олишдан бош тортди.

custom img

Дубайда қозоғистонлик 22 ёшли йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Mаҳкумнинг яқинлари унинг 2024 йилда ишлаш мақсадида БААга борганини ва у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини айтган.

custom img

Эрдўған Туркияда қуролга эгалик қилишни чеклашини эълон қилди

Қарор мактаблардаги отишмалардан сўнг қабул қилинди.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда 138 минг фуқаролик объекти зарар кўрган

Улар орасида 113 мингдан ортиқ турар-жой бинолари мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"