Ўзбекистон

Тошкентда ходимларига дайди топишни буюрган ИИБ амалдори ишдан бўшатилди

У дайди тополмаган ходимларга қариндоши ёки ўзини “дайди” сифатида расмийлаштириш бўйича топшириқ берган эди.

Тошкентда ходимларига дайди топишни буюрган ИИБ амалдори ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Ички ишлар бўлими (ИИБ) амалдори Аброр Худойбердиев инспекторларга дайди топиб расмийлаштириш бўйича топшириқ бергани учун лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 11 апрель куни Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

 

Қайд этилишича, амалдор профилактика инспекторларига кўчадан дайди шахсларни топиб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берган. Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якунларига кўра, у эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Худойбердиевнинг ходимларга “дайди топиб, 300 та маъмурий баённома тузиш” режасини белгилаб бергани акс этган аудио тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди. Аудиода у дайди топа олмаган ходимларга ўз қариндоши ёки ўзини “дайди” сифатида расмийлаштириш бўйича топшириқ бергани қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

custom img

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

custom img

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

custom img

Андижонда фуқаро қудуқда қолиб кетди

Фуқаро 14 метр чуқурликда ҳаво етишмаслиги оқибатида пастда қолиб кетган. У қутқарувчилар томонидан юқорига олиб чиқилган.

custom img

“Шакар еманг, асал енг”: Сурхондарё вилояти ҳокимининг гапи муҳокамаларга сабаб бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокими матбуот котиби расмий муносабат билдирди.

custom img

Сурхондарёда “Медиа ҳафталик” бошланди

Тадбир иштирокчилари реал кейслар, амалий тренинглар ва жонли муҳокамалар орқали замонавий медиа жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

custom img

Ўзбекистонда 2,2 миллион нафардан ортиқ фуқаро ўзига кредит олишни тақиқлади

“Кредитга тақиқ” хизмати орқали фойдаланувчилар ўз номига рухсатсиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"