Сиёсат

Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, вилоят бошқарувининг интеллектуал ўзагига айланган замонавий ситуатсион марказ Бухоронинг янги маъмурий марказида ташкил этилди. Бу ерда дастлабки босқичда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа тузилмалар жойлашган.

 

Марказда ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан тортиб, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, коммунал ва транспорт инфратузилмаси, жамоат хавфсизлиги ҳолати, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашгача, умуман, вилоят ҳаётининг барча жабҳалари бўйича маълумотлар реал вақт режимида шаклланади, қайта ишланади ва тизимли равишда таҳлил қилинади.

 

 

Олий мартабали меҳмонга марказнинг ҳудудлар кесимида вазиятни комплекс мониторинг қилиш, муаммоли нуқталарни барвақт аниқлаш, жойлардаги иш самарадорлигини холис баҳолаш ва белгиланган вазифаларнинг бажарилишини қатъий назорат қилиш бўйича имкониятлари аниқ мисоллар асосида кўрсатиб берилди.

 

 

Шундан сўнг етакчилар ҳокимлик ходимлари учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар. Янги бино замонавий иш жойлари, мажлислар заллари, рақамли инфратузилма билан жиҳозланиб, давлат идораларининг самарали ва уйғун бўлиб ишлаши учун барча зарур қулайликлар таъминланган.

 

 

Ташриф давомида Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳам кўрсатилди. Бу Ўзбекистонда аниқланган, Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий ва Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султонбегим мақбараларига алоқадор 1920–1950 йилларга оид қимматли ҳужжатлар, чизмалар ва фотоматериаллардир.

 

Қардош қозоқ халқига ва икки мамлакатнинг умумий тарихига ҳурмат белгиси сифатида ушбу архив ҳужжатларининг нусхалари Қозоғистон томонига ҳадя қилинди.

 

Ҳозирги кунга қадар аксарияти илмий муомалага киритилмаган бу материаллар катта тарихий ва илмий аҳамиятга эга экани қайд этилди. Ноёб меъморчилик ёдгорликлари бўлган Аҳмад Яссавий ва Робия Султонбегим мақбаралари Марказий Осиё халқларининг умумий тарихий-маданий меросида алоҳида ўрин тутиши таъкидланди.

 

custom img

МДҲ мамлакати ташқи ишлар вазирлари учрашди

МДҲ мамлакатлари шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган 10 та қарорни қабул қилди.

custom img

Саида Мирзиёева Сергей Кирийенко билан учрашув ўтказди

Савдо, IT ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Атом энергетикаси ва рақамли соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш муҳокама қилинди.

custom img

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон етакчиси Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

custom img

Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Тадбир якунлангач олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

Ташриф давомида Президентларга тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонда иштирок этди

Бухородаги АI хакатонда давлат раҳбарларига сунъий интеллект асосидаги инновацион лойиҳалар ва стартаплар тақдим этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода музокара ўтказди

Музокарада томонлар йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"