Ўзбекистон

Хонандалар учун янги солиқ тизими: жамоатчилик муҳокамаси якунланди

Муҳокама жараёнида лойиҳа юзасидан 130 та таклиф ва мулоҳаза келиб тушган.

Хонандалар учун янги солиқ тизими: жамоатчилик муҳокамаси якунланди

 

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунланди.

 

Мазкур лойиҳа сўнгги йилларда муҳокамага қўйилган ҳужжатлар орасида энг катта қизиқиш уйғотганлардан бири бўлиб, қарийб 16 минг маротаба кўрилган. Муҳокама жараёнида лойиҳа юзасидан 130 та таклиф ва мулоҳаза келиб тушган.

 

Қарор лойиҳаси соҳага оид амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда мавжуд тизимнинг самарадорлигини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий мақсади Солиқ кодексида белгиланган мажбурийлик ва адолатлилик тамойилларини тўлиқ таъминлашдан иборат.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилда 2 020 нафар хонанда томонидан солиқ декларацияси тақдим этилиб, уларга жами 1,1 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланган. Бу ўртача бир ижрочига йилига 544,5 минг сўмни ташкил этади. 2025 йилда эса 305 нафар хонанда декларация топшириб, уларга 154 миллион сўм солиқ ҳисобланган бўлиб, ўртача кўрсаткич 505,6 минг сўмни ташкил қилган.

 

Мазкур ҳолат соҳада солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш, шаффоф ва ягона рақамли ҳисоб тизимини жорий этиш заруратини кўрсатмоқда.

 

Қарор лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Рақобат қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

 

Адлия вазирлиги муҳокамада фаол қатнашган фуқароларга миннатдорлик билдириб, билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар чуқур ўрганилиб, лойиҳа такомиллаштирилган ҳолда юқори турувчи идораларга киритилишини маълум қилди.

custom img

Андижонда аёл эрига нотўғри укол қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Қайд этилишича, жалақудуқлик аёл тиббиёт коллежини қизил дипломга тамомлаб, оила аъзоларига тиббий муолажалар кўрсатиб келган. Шамоллаган турмуш ўртоғига антибиотик қўллаганидан кейин унинг тили орқага кетиб қолган.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"