Жиноят

Одам савдосининг ярмидан кўпини жинсий эксплуатация ташкил этaди — ИИВ

2025 йилда одам савдоси билан боғлиқ 177 та ҳолат кузатилган бўлиб, унинг 92 таси жинсий эксплуатацияга тўғри келган.

Одам савдосининг ярмидан кўпини жинсий эксплуатация ташкил этaди — ИИВ

2025 йилда Ўзбекистонда одам савдоси билан боғлиқ 177 та ҳолат кузатилган бўлиб, унинг 92 таси шаҳвоний эксплуатацияни ташкил этган. Бу ҳақда 11 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Тезкор қидирув департаменти бош мутахассиси Одилбек Ўринов маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz

 

Вазирлик вакилининг таъкидлашича, ҳозирги кунда одам савдосининг асосий турлари сифатида шаҳвоний эксплуатация, меҳнат эксплуатацияси ва чақалоқ савдоси долзарб ҳисобланади. 

 

Шу билан бирга, аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошиши натижасида чақалоқ савдоси ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатлар маълум даражада камайган.

 

Шунга қарамасдан, шаҳвоний эксплуатация билан боғлиқ жиноятлар ҳануз одам савдосининг асосий қисмини ташкил этмоқда. Қайд этилишича, 2025 йил давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 72 нафар хотин-қиз аэропортларда тўхтатиб қолинган. Бу орқали уларнинг жинсий эксплуатация қурбонига айланишининг олди олинган.

 

Вазирлик вакилига кўра, мазкур турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳам таҳлил қилинган. Жумладан, ижтимоий тармоқларда ярим-яланғоч контент тарқатилиши, оммавий маданият таъсири ҳамда тез ва осон даромад топиш ғоясининг тарғиб қилиниши ёшларни, айниқса қизларни хавфли йўлларга бошламоқда. Натижада улар алдовга учраб, енгил даромад излаб хорижга чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.

 

Шунингдек, 2026 йилнинг январь–март ойлари давомида ҳам одам савдоси билан боғлиқ 57 та ҳолат аниқлангани маълум қилинди.

 

Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жазо муддати 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни ташкил этади. Агар жиноят жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, айбдор шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

custom img

Наманганда фуқароларни Ҳажга ноқонуний юбораётган шахс ушланди

У фуқаролардан Саудия Арабистонига юбориш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима тайинланди.

custom img

Сирдарёда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи мазкур маҳсулотларни 200 доллар эвазига божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Қашқадарёда кадастр ходими пора билан ушланди

Ходим фуқарога ер майдони учун қўлланилган жаримани бекор қилиб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада дарё бўйидан 50 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари топилди

Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларига алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

У ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган муассаса раҳбаридан ишни судга оширмаслик учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг гиёҳванд модда савдоси тўхтатилди

Қонунбузарлар мазкур гиёҳвандлик воситаларини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

custom img

Чирчиқда она-болани уриб юборишига оз қолган ҳайдовчи “праваси”дан маҳрум бўлди

Шунингдек, ҳайдовчига 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"