Жиноят

Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида лолазор ҳудудида автомобилларда ҳаракатланган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан чоралар кўрилди

 

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода транспорт воситаларининг лолазор ҳудудида ҳаракатлангани акс этган. Ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида ҳуқуқбузарлар аниқланиб, уларга тегишли автомобиллар жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Мутасаддилар ҳисоб-китобига кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 6 миллион 592 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Шунингдек, уч нафар ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 20 миллион 600 минг сўмдан, жами 61 миллион 800 минг сўм жарима тайинланган.

 

Ҳуқуқбузарлар белгиланган тартибда жарима ва етказилган зарарни қоплашлари лозим.

custom img

Чироқчида мактаб директори қўшимча дарс соатлари эвазига пора олгани учун 2 йилга қамалди

Ўқитувчи директорга 50 доллар бергач, ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Тезкор тадбирда директор қўлга олинган.

custom img

Бухорода талаба қизга шаҳвоний шилқимлик қилган тютор қамалди

Талаба қиз судда улар ўртасида аввал ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаганини айтиб, тюторга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

custom img

Тошкентда интернет-наркодўкон куратори салкам 10 кг гиёҳвандлик воситаси билан ушланди

Фуқаро аввал ҳам Жиноят кодексининг икки моддаси билан судланган.

custom img

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

Ҳолат юзасидан мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

У ўғлига ухлатувчи дори бериб, уни қаровсиз қолдириб келгани аниқланди.

custom img

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

У бир неча фуқародан қўрқитиш ва зўравонлик орқали йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ундан икки дона тўппонча ва ўқ-дорилар ҳам аниқланган.

custom img

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли шахс товламачиликда гумонланиб ушланди

Арипов Мансур нотурар жойни аввал ўз номига расмийлаштириб, кейинчалик уни асл эгасига қайта расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган.

custom img

Россияда теракт режалаштирган ва Сурияга кетмоқчи бўлган сурхондарёлик 4 йигит қамалди

Терговда уларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани ва янги аъзоларни гуруҳга жалб қилгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"