Жиноят

Қашқадарёда кадастр ходими пора билан ушланди

Ходим фуқарога ер майдони учун қўлланилган жаримани бекор қилиб бермоқчи бўлган.

Қашқадарёда кадастр ходими пора билан ушланди

Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Қарши туманидаги Кадастр агентлиги бўлими етакчи инспектори ушланган. У мансабдор танишлари орқали фуқаро томонидан ноқонуний эгаллаб олинган 12 сотих ер майдони учун қўлланилган 82 млн сўм жаримани бекор қилиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

 

Шу каби ҳолат Шаҳрисабз туманида ҳам қайд этилди. Унда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган 59 ёшли шахс ҳамда Давлат кадастрлари палатаси туман филиали ходими ўзаро тил бириктириб, маҳаллий деҳқон хўжалигига тегишли 9 сотих ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар олдиндан 4 минг доллар олган вақтда қўлга олинган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.