Жиноят

Чирчиқда она-болани уриб юборишига оз қолган ҳайдовчи “праваси”дан маҳрум бўлди

Шунингдек, ҳайдовчига 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Чирчиқда она-болани уриб юборишига оз қолган ҳайдовчи “праваси”дан маҳрум бўлди

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

 

12 апрель куни ижтимоий тармоқларда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмасдан, тезликни камайтирмаган ҳолда тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган она ва болани уриб юборишига оз қолган ҳолат акс этган видео тарқалганди.

 

Маълум қилинишича, ўтказилган қидирув ва суриштирув ишлари давомида ушбу қоидабузарликни 33 ёшли, таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчи содир этгани аниқланган. Ҳайдовчининг билдиришича, воқеа содир бўлган вақтда у иситмаси кўтарилган 5 ёшли фарзандини олиб кетаётган бўлган ва пиёдаларни пайқамай қолган.

 

Мазкур ҳолат пиёдалар ҳаётига таҳдид сифатида баҳоланиб, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси (йўл безорилиги) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

14 апрель куни бўлиб ўтган суд қарорига кўра, ҳайдовчи айбли деб топилиб, унга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"