Жиноят

Ўзбекистонда Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг гиёҳванд модда савдоси тўхтатилди

Қонунбузарлар мазкур гиёҳвандлик воситаларини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

Ўзбекистонда Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг гиёҳванд модда савдоси тўхтатилди

Хоразм вилоятида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, биринчи ҳолатда Қўшкўпир туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган ва аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Урганч тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилган. Холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида унинг ёнидан 4 кг 407 грамм “опий” моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Иккинчи ҳолатда эса “Беруний–Урганч” йўналишида ҳаракатланаётган “Лаcетти” русумли автомобиль Урганч туманидаги “Чолиш” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада автомобилда кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган ва муқаддам наркожиноят содир этгани учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 грамм “опий” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Таъкидланишича, ҳар икки ҳолатда ҳам қонунбузарлар Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини Хоразм вилоятида сотиш орқали катта даромад олишни режалаштирган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мутасаддилар гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг фаол фуқаролик позицияси муҳим эканини таъкидлаб, бундай иллатларга бефарқлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.