Жиноят

Фарғонада дарё бўйидан 50 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари топилди

Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларига алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада дарё бўйидан 50 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари топилди

Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Қайд этилишича, давлат чегарасини қўриқлаш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Шодиқозиқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида дарё қирғоғида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган полиэтилен қоплар топилган.

 

Қоплар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, улар ичида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари ва дори препаратлари борлиги аниқланган. Жумладан, жами 48 ўрамда 47 кг 113 грамм “гашиш”, 15 ўрамда 7 кг 779 грамм “опий”, шунингдек, 10 710 дона “Лидаза” ва 756 дона “Теноксикам” дори воситалари мусодара қилинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гиёҳвандлик воситаларига алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"