Жиноят

Сирдарёда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи мазкур маҳсулотларни 200 доллар эвазига божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган.

Сирдарёда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар тўхтатиб қолинди

Сирдарё вилоятида таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, “Малик” чегара божхона пости орқали мамлакат ҳудудига кириб келган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Текширув жараёнида юклар орасида божхона назоратидан яширилган, 8 ва 10 граммли қадоқларда жойланган уч турдаги қаҳва маҳсулотлари аниқланган.

 

 

Экспертиза хулосасига кўра, жами 2258 дона ушбу маҳсулотлар таркибида Ўзбекистонда муомаласи чекланган “Сибутрамин” моддаси борлиги маълум бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи мазкур маҳсулотларни 200 АҚШ доллари эвазига божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган.

 

 

Қонунчиликка мувофиқ, ушбу модданинг ҳатто оз миқдори ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"