Жаҳон

“4-5 долларлик бензинни қўмсаб қоласиз”: Эрон Трампнинг Ҳормуз блокадасига жавоб берди

Теҳрон блокадага жавобан бўғоздаги ҳар қандай ҳарбий кемаларга зарба берилиши мумкинлигини билдирди.

“4-5 долларлик бензинни қўмсаб қоласиз”: Эрон Трампнинг Ҳормуз блокадасига жавоб берди

Исломобод музокаралари муваффақиятсиз якунлангач Трамп Ҳормуз бўғозида Эрон портларига кириб чиқадиган барча денгиз қатновлари тўхтатилишини маълум қилди. Теҳрон эса бундай чорага жавобан бўғоздаги ҳар қандай ҳарбий кемаларга зарба берилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

 

CNN хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Яқин Шарқдаги можаронинг 44-кунида АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган икки ҳафталик вақтинчалик сулҳ амалда эканини айтган. Бу баёнот Покистонда ўтказилган, бироқ натижасиз якунланган музокаралардан сўнг берилди.

 

АҚШ ҳарбийлари президент топшириғига биноан душанба куни Шарқий вақт билан соат 10:00 дан бошлаб Ҳормуз бўғози орқали Эрон портларига кириб-чиқадиган барча денгиз қатновини блокадага олишини билдирган. 

 

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф Трампнинг Ҳормуз блокадасига жавобан, Оқ уй яқинидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи акс этган харитани Х саҳифасида эълон қилди.

 

“Ҳозирча, ёнилғи нархларидан завқланинг. ъБлокадаъда эса 4-5 долларлик бензин сиз учун носталгияга айланади” — деб ёзди Ғолибаф.

 

Блокада ҳақидаги хабарлар фонида якшанба куни нефть нархи яна баррели учун 100 доллардан ошди, Brent маркали нефть эса 8 фоизга қимматлашди. Таҳлилчиларга кўра, блокада жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши ва ёнилғи нархларини юқори даражада ушлаб туриши мумкин.

 

Шу билан бирга, минтақадаги дипломатик фаоллик ҳам давом этмоқда. Жорий ҳафта Исроил ва Ливан вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Айни пайтда Исроилнинг Эрон қўллаб-қувватлайдиган  “Ҳизбуллоҳ”га қарши ҳужумлари давом этиб, қурбонлар борлиги хабар қилинмоқда.

 

Эрон олий раҳбари маслаҳатчиси Муҳсин Ризойи АҚШнинг денгиз блокадаси муваффақиятсизликка учрашини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Эрон қуролли кучлари бундай ҳаракатларга йўл қўймайди ва таҳдидларга қарши туриш учун етарли салоҳиятга эга.

 

Шунингдек, у АҚШнинг бундай режаларини танқид қилиб, “Эрон твитлар ва хаёлий блокада режалари билан жиловланадиган мамлакат эмас”, дея таъкидлади.

 

custom img

Туркиядаги мактабда қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Бу сўнгги кунларда мамлакатдаги таълим муассасасида содир этилган содир этилган иккинчи қуролли ҳодиса ҳисобланади.

custom img

Эрондан уч нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Россия томонидан кескин вазият фонида 600 дан ортиқ хорижлик Эрон ҳудудидан олиб чиқилган.

custom img

НАТО АҚШга ёрдам бермаган ва бермайди — Трамп

АҚШ президенти альянс ишончлилигига шубҳа билдириб, кескин баёнот берди.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга яқин шахслар ҳибсга олинди

Собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва бизнес вакиллари қўлга олинган.

custom img

Икки кун ичида музокаралар бўйича муҳим ўзгариш бўлиши мумкин — Трамп

Вашингтон ва Теҳрон мулоқоти учун янги жойлар, жумладан Европа ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорларининг электрон почта аккаунтларини бузган — Reuters

Шунга ўхшаш ҳолатлар Руминия, Греция, Болгария ва Сербияда ҳам қайд этилган.

custom img

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Сергей Лавров икки давлат ташқи босимлардан мустақил равишда энергетика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имконига эгалигини билдирди.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"