Жаҳон

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 21 апрелгача ўтказилиши мумкин

Воситачилар музокаралар сулҳ муддати тугашидан олдин ўтказилишини режалаштирмоқда.

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 21 апрелгача ўтказилиши мумкин

 

Яқин Шарқдаги воситачи давлатлар — Миср, Покистон ва Туркия — АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги музокараларнинг янги босқичини ташкил этишни режалаштирмоқда.

 

Ахиос нашри хабарига кўра, томонлар ўртасида мулоқотни давом эттириш ва мавжуд келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар кучайтирилмоқда.

 

Манбаларга кўра, навбатдаги музокаралар яқин кунларда ўтказилиши кутилмоқда. Асосий мақсад — амалдаги сулҳ битими муддати якунланадиган 21 апрелга қадар муҳим масалалар юзасидан келишувга эришишдир.

 

Таъкидланишича, ҳозирги вазият тўлиқ боши берк кўчага кириб қолмаган. Мулоқот эшиги очиқ қолмоқда ва ҳар икки томон ҳам музокараларни давом эттиришга тайёр эканини намоён этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11–12 апрель кунлари Исломобод шаҳрида ўтказилган АҚШ–Эрон музокаралари келишувсиз якунланган эди.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"