Жаҳон

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси Ўзбекистонда вафот этгани айтилмоқда

Аҳмат Бакиев 66 ёшда бўлган ва вафоти сабаблари расман очиқланмаган.

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси Ўзбекистонда вафот этгани айтилмоқда

 

Қурманбек Бакиевнинг укаси Аҳмат Бакиев Ўзбекистон ҳудудида вафот этди. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, марҳумнинг жасади Жалолобод вилоятига олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, у аждодлари яшаган Масадан (Тейит) қишлоғида дафн этилади.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Аҳмат Бакиев 66 ёшда бўлган. Унинг вафоти сабаблари расман очиқланмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ Қирғизистонда бир қатор оғир жиноятлар, жумладан, оммавий тартибсизликларни ташкил этиш, этник адоватни қўзғатиш, товламачилик ва фирибгарлик айбловлари билан судланган эди. 2011 йилда унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Шунингдек, 2012 йилда унинг даволаниш учун ётқизилган шифохонадан қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Маълумот учун, Қурманбек Бакиевнинг ўзи ҳам мамлакатда содир бўлган воқеалар юзасидан сиртдан судланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва ҳозирда хорижда истиқомат қилмоқда.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"