Ўзбекистон

Хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқларга жавоб берманг — ДХХ

Абонентнинг овози ёзиб олиниб, кейинчалик сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилган ҳолда яқинларини алдашда қўлланилиши мумкин.

Хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқларга жавоб берманг — ДХХ

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати  фуқароларни сўнгги вақтларда кўпайиб бораётган киберфирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлишга чақирди.

 

Маълум қилинишича, ўзбекистонликларнинг телефон рақамларига хориждан амалга оширилаётган шубҳали қўнғироқлар сони ортган. Мутахассислар таҳлилига кўра, бундай қўнғироқлар оддий телефон алоқаси орқали эмас, балки интернет ва махсус дастурлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Шу орқали фирибгарлар ўзининг ҳақиқий рақамини яшириб, телефон экранида исталган давлатга тегишли сохта рақамни акс эттира олади.

 

Қайд этилишича, қўнғироқлар интернет орқали юборилгани ва рақамлар олдиндан сохталаштирилгани сабабли мобил алоқа операторлари учун қўнғироқ манбасини аниқлаш қийинлашади. Бундай рақамлар махсус базаларда мавжуд бўлмайди ва улар вақтинчалик, сохталаштирилган рақамлар ҳисобланади.

 

ДХХга кўра, бу турдаги қўнғироқлар бир қатор хавфларни келтириб чиқаради. Жумладан, хорижий рақамларга қайта қўнғироқ қилиш абонент балансидаги маблағнинг ечиб олиниши билан якунланиши мумкин. Шунингдек, фирибгарлар ўзларини турли ташкилотлар ходими сифатида таништириб, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва банк карталарига оид кодларни қўлга киритишга уринади.

 

Бундан ташқари, қўнғироққа жавоб бериш орқали рақам “фаол” эканини билдиради ва бу келгусида фирибгарлик уринишларининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Айрим ҳолларда эса абонентнинг овози ёзиб олиниб, кейинчалик сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилган ҳолда яқинларини алдашда қўлланилиши эҳтимоли бор.

 

ДХХ фуқароларга нотаниш ва шубҳали хорижий рақамлардан келаётган қўнғироқларга жавоб бермаслик, уларга қайта қўнғироқ қилмаслик, бундай рақамларни блоклаш ҳамда шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор этмасликни тавсия қилди.

 

custom img

Жиззахда алиментдан қарздор ота машинасидан айрилди

Маълум бўлишича, эркак фарзандига алимент тўламай, автомашинасини яшириб келган.

custom img

“Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи” — ЖССТ раҳбари

Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси марказига ташрифи чоғида у “Замин” фондининг фаолиятини юқори баҳолади.

custom img

Миллий кино санъати саройи атрофидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари ҳолати юзасидан кенг қамровли мониторинг бошланди.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи сабаб BYD хатланди

Маълум бўлишича, МЖЧ салкам 160 млн солиқ қарзини тўламаган.

custom img

Фарғонада эркак тўйда ароқ ичиб, правасидан айрилди

У маст ҳолда машина бошқарган ва 16,5 млн жарима тўлаган.

custom img

“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди

Танловга ижодий ишлар жорий йил 22 майга қадар қабул қилинади

custom img

Ўзбекистонда қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Ҳудудларда яроқлилик муддати ўтган, қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш ҳолатлари аниқланмоқда.

custom img

Фарғонада шифокор беморга зарур тиббий ёрдамни кўрсатмади

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"