Жаҳон

Саудия Арабистони АҚШдан Ҳормуз блокадасини бекор қилишни талаб қилди

Саудия расмийлари вазият кескинлашганида Баб ал-Мандеб бўғози ҳам хавф остида қолиши мумкинлигини билдирди.

Саудия Арабистони АҚШдан Ҳормуз блокадасини бекор қилишни талаб қилди

Саудия Арабистони АҚШдан Ҳормуз бўғозида жорий этилган блокадани бекор қилишни ҳамда Эрон билан музокараларни қайта тиклашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Ар-Риёд АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қабул қилинган қарор минтақадаги кескинликни кучайтириши мумкинлигидан хавотирда. Саудия томони, айниқса, ушбу чоралар Эрон томонидан жавоб реакциясини келтириб чиқариб, глобал юк ташиш йўлларига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолини юқори баҳоламоқда.

 

Шунингдек, вазият кескинлашган тақдирда, яна бир стратегик йўлак — Баб ал-Мандеб бўғози ҳам хавф остида қолиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

 

Қайд этилишича, Саудия Арабистони ҳозирда нефть экспортини муқобил йўллар орқали, хусусан чўл ҳудудлари орқали Қизил денгизга етказиб, урушдан олдинги даражага яқинлаштиришга эришган. Бироқ мутахассислар бу ечим узоқ муддатли барқарорликни таъминламаслигини қайд этмоқда.

 

Нашрга кўра, Баб ал-Мандеб бўғози атрофидаги айрим ҳудудлар Ҳусийлар ҳаракати назорати остида бўлиб, улар ушбу йўлак орқали ўтувчи кемалар хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Саудия манбалари ҳусийлар билан маълум даражада келишувга эришилганини билдирган бўлса-да, вазият беқарорлигича қолаётгани таъкидланмоқда.

 

Расмийларга кўра, агар минтақадаги босим кучайса, ҳусийлар можаро жараёнида фаолроқ иштирок этиши ёки ҳатто денгиз йўлакларидан фойдаланиш учун тўлов жорий этиши эҳтимоли мавжуд.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"