Жаҳон

Рим папаси Ливанда ҳалок бўлган мусулмон боланинг расмини ўзи билан олиб юришини айтди

Бола папа мамлакатга борганда уни кутиб олганлар қаторида бўлган.

Рим папаси Ливанда ҳалок бўлган мусулмон боланинг расмини ўзи билан олиб юришини айтди

Рим папаси Лео XIV Африкага амалга оширган сафари якунида самолёт бортида ўтказилган матбуот анжуманида Ливанда ҳалок бўлган мусулмон боланинг суратини ўзи билан олиб юришини маълум қилди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Қайд этилишича, бола Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги сўнгги можаро чоғида ҳалок бўлган. У ўтган йили Лео XIV нинг Ливанга ташрифи чоғида папани кутиб олиш учун плакат кўтариб суратга тушган.

 

Шунингдек, понтифик АҚШ ва Эронни урушни тугатиш бўйича музокараларга қайтишга чақирди. Рим папаси можаро юзага келганда зўравонликка мурожаат қилиш ўрнига “тинчлик маданияти”ни шакллантириш зарурлигини таъкидлади. 

 

Унинг сўзларига кўра, асосий масала Эрон режимини ўзгартириш эмас, балки кўплаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлмасдан туриб умумий қадриятларни илгари суриш йўлларини топишдан иборат.

 

Сафар давомида Папа АҚШ президенти Доналд Трамп билан уруш масаласида юзага келган очиқ баҳслар фонида томонларни дипломатик мулоқотни тиклашга ундади.

 

Бундан ташқари, у давлатлар ўз чегараларини назорат қилиш ҳуқуқига эга эканини тан олган ҳолда, мигрантларга нисбатан инсоний муносабатни сақлаш зарурлигини қайд этди. 

 

Матбуот анжуманида Папа ўлим жазосига нисбатан кескин муносабат билдирди. У барча адолатсиз жазоларни қоралаб, инсон ҳаёти туғилишдан табиий ўлимгача ҳурмат қилиниши ва ҳимоя қилиниши лозимлигини таъкидлади.

 

“Ҳар қандай давлат ёки режим томонидан инсон ҳаётини ноҳақ олиб қўйишга олиб келадиган қарорлар қораланиши керак,” — деди у.

 

custom img

Жанубий Корея собиқ биринчи хоними 4 йилга қамалди

Аввалроқ суд томонидан Ким Гон Хи 20 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

custom img

Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

custom img

АҚШ ҳарбийси ўта махфий сирларни ошкор қилди

У Украинага ажратилган пулларнинг ўмарилиши, АҚШда ҳамон зарин гази борлигини ва Эроннинг янги олий раҳбарини йўқ қилиш кўриб чиқилаётганини айтди.

custom img

Саида Мирзиёева Хоразмда носоз сув иншоотини бориб кўрди

“Урганч-1” йирик насос станцияси ҳам зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан бири экани қайд этилди.

custom img

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган.

custom img

Владимир Путин Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан учрашув ўтказди

Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

custom img

Туркиядаги бокс турнири оммавий жанжал билан якунланди

Муштлашувда бир нечта россиялик спортчилар жароҳат олган.

custom img

Москвага қиш қайтди: ҳудудни қалин қор қоплади

Кучли қор ёғиши сабаб Москва ва вилоятда қарийб 200 та дарахт қулаб, автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"