Жаҳон

АҚШ ҳарбийси ўта махфий сирларни ошкор қилди

У Украинага ажратилган пулларнинг ўмарилиши, АҚШда ҳамон зарин гази борлигини ва Эроннинг янги олий раҳбарини йўқ қилиш кўриб чиқилаётганини айтди.

АҚШ ҳарбийси ўта махфий сирларни ошкор қилди

Пентагоннинг кимёвий ҳимоя бўйича юқори лавозимли мулозими Эндрю Ҳагг махфий маълумотларни ошкор қилганликда гумонланиб вақтинча хизматдан четлатилди. Бу ҳақда яширин тарзда суратга олинган видео эълон қилингач маълум бўлди.

 

Маълумотларга кўра, яширин видеолавҳада  Эндрю Ҳагг танишув сайти орқали учрашган “қиз”га (журналистга) ўта махфий маълумотларни очиқлагани акс этган.

 

Ҳагг суҳбат давомида Украинага ажратилган маблағларнинг ўмарилиши, АҚШда ҳамон тақиқланган зарин гази захиралари мавжудлиги ва Мериленддаги лабораторияда хавфсизлик қоидалари бузилгани ҳақида сўзлаб берган. Мулозим ушбу газдан яқинда бир кимёгарнинг ҳалок бўлганини ҳам қўшимча қилган.

 

Шунингдек, у АҚШ ядро арсеналининг жойлашуви ва Вашингтоннинг Эронга нисбатан ядровий стратегиясига оид сирларни ҳам ошкор қилган.

 

Ҳагг Вашингтон Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаийни жисмонан йўқ қилиш имкониятларини кўриб чиқаётганини инкор этмаган. У агар Хоманаий ноўрин ҳаракатлар қилса нишонга олинишини билдриган. 

 

Бундан ташқари, у Эроннинг Миноб шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумда АҚШнинг бевосита иштироки борлигини тасдиқлаган. 

 

“Урушда болалар доим ўлади” — деган Ҳагг.

 

Видео эълон қилинганидан сўнг Уруш вазири Пит Ҳегсет Эндрю Ҳаггнинг тизимдан четлатилганини маълум қилди.  Эндрюга нисбатан давлат сирларини ошкор қилиш моддаси бўйича жиноий иш очилиши мумкин. 

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.