Жаҳон

Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

Буюк Британия қироли Чарлз III ва қиролича Камила АҚШга тўрт кунлик давлат ташрифи билан етиб келди. 

 

Маълум қилинишича, мазкур давлат ташрифи Чарлз III ҳукмронлиги давридаги энг йирик ва муҳим ташрифлардан бири бўлиб, АҚШнинг Британия ҳукмронлигидан мустақиллик эълон қилганининг 250 йиллигига тўғри келади. Шунингдек, бу сўнгги 20 йил ичида британ монархининг АҚШга илк ташрифидир.

 

Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

 

Буюк Британия Қирол ва Қироличасини Оқ уйда АҚШ Президенти ва биринчи хоним Мелания Трамп кутиб олди. Томонлар қисқа расмий қисмдан сўнг ёпиқ чой суҳбатини ўтказди.

 

Кейинроқ Британия элчисининг қароргоҳида боғ зиёфати ташкил этилди. Унда сиёсатчилар, дипломатлар ва жамоатчилик вакиллари, жумладан сенатор Тед Круз ҳамда молия вазири Скотт Бессент иштирок этди.

 

Ташриф дастуридан Конгрессда нутқ сўзлаш, Оқ уйда давлат зиёфати ва Нью-Йорк шаҳригаа сафар ўрин олган. Қирол нутқида икки давлат ўртасидаги тарихий ҳамкорлик ва умумий демократик қадриятлар алоҳида таъкидланиши кутилмоқда.

 

Кузатувчиларга кўра, ташриф Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ҳукумати учун ҳам муҳим дипломатик синов бўлиб, “махсус муносабатлар”ни тиклашга хизмат қилиши мумкин. Мазкур алоқалар Сувайш кризисидан бери энг паст даражага тушгани айтилмоқда.

 

Шу билан бирга, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари юзасидан келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Вашингтон Британиянинг бу борадаги позициясидан норози эканини билдирган.

 

Сафар якунида қироллик жуфтлиги Нью-Йоркда 11-сентабр воқеалари қурбонларини йод этади ҳамда Виржинияда экология йўналишидаги лойиҳалар билан танишади.

 

“Сўнгги кунларда Трамп Британияга нисбатан танқидларини бироз юмшатган бўлса-да, Пентагон ички хатида АҚШ Британиянинг Фолкленд оролига даъвосини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги қайд этилган. Бу эса икки томонлама алоқаларни янада таранглаштириши мумкин”, дея ёзмоқда Reuters.

 

Хабарга кўра, ташриф давомида Чарлз III четлаб ўтишга ҳаракат қиладиган масалалардан бири — Жеффри Эпштейн можароси. Қиролнинг укаси собиқ шаҳзода Эндрю Эпштейн билан алоқалари сабаб обрўсидан айрилган ва терговга тортилган. Собиқ шаҳзода  барча айбловларни рад этган.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.